«IShONCh sug’urta kompaniyasi» АЖ ҚК акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«IShONCh sug’urta kompaniyasi» АЖ ҚК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 7 апрел куни, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 1 — уйда жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 1 апрел ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: https://.ishonch-msk.uz, info@Ishonch-Msk.Uz

КУН ТАРТИБИ:

1.  Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2.  Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил 25 февралдаги мажлисида қабул қилган қарорларни тасдиқлаш;

4.  Жамиятнинг фирма номини ўзгартириш ва уни тасдиқлаш;

5.  Жамият уставига ўзгартириш киритиш ва уни янги тахрирда тасдиқлаш;

6.  Жамият ички низомларини тасдиқлаш.

  • Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 1 — уйда манзилида жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидагa мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.