После оплаты E-polis вы можете скачать электронный полис по этой ссылке http://polis.e-osgo.uz/

Публичная Оферта

 бланк извещение о дорожно-транспортном происшествии (ДТП)

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни (электрон полисни) онлайн расмийлаштириш шартлартлари юзасидан ОММАВИЙ ОФЕРТА

Ушбу оммавий оферта (кейинги ўринларда — оферта) СП АО “ISHONCH SUG`URTA KOMPANIYASI” БСК МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда — суғурталовчи) билан суғурта қилдирувчи ўртасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда — ТВЭФЖМСҚ) бўйича Е- полисни (электрон полисни) онлайн расмийлаштириш (шартнома тузиш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш) тартиблари ва суғурталаш шартларини белгилайди.

Мазкур оферта Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 780-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш” қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” қоидалари асосида ишлаб чиқилган.

  1. Умумий шартлар ва тушунчалар
  2. Ушбу офертада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Е-полис — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон шаклда тузилган суғурта шартномаси;

суғурта ҳодисаси — Е-полисга кўра транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, суғурта қилдирувчининг суғурта товонини амалга оширишига сабаб бўладиган зарар бўйича жавобгарлиги суғурта қилинган, суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши;

суғурта пули — суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарнинг ўрнини унинг доирасида жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) қоплаш мажбуриятини олади;

суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи Е-полисни сотиб олиш учун суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;

суғурта товони — суғурталовчи Е-полисга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига суғурта пули доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;

ягона ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими;

транспорт воситасининг эгасининг яқин қариндошлари — транспорт воситаси эгасининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака- укалар, опа-сингиллар).

расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланиш — суғурта қилдирувчининг ундан фойдаланишга қаратилган ҳар қандай ҳаракати.

  1. Офертанинг амал қилиш ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси.
  2. Хорижий давлатларда руйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари мазкур оферта тарафи бўлиши мумкин эмас.
  3. Расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланишда даставвал, Суғурта қилдирувчи ушбу оферта шартлари билан тўлиқ танишиб чиқиши лозим. Агар Суғурта қилдирувчи оферта шартларига ёки унинг баъзи қисмларига рози бўлмаса, у расмий веб-сайт ёки мобил иловадан фойдаланишни тўхтатиши лозим. Суғурта қилдирувчининг расмий веб сайт ёки мобил иловадан фойдаланишни давом эттириши ушбу оферта шартларига тўлиқ ва сўзсиз рози эканлигини билдиради.
  4. Е-полисни расмийлаштириш
  5. Е-полисни расмийлаштириш суғурталовчи расмий веб-сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисми ёки унинг мобил иловаси, телеграм-бот ва/ёки электрон тўлов тизими орқали амалга оширилади.
  6. Е-полисни расмийлаштитриш учун суғурта қилдирувчи ҳар бир транспорт воситаси бўйича Е-полисни расмийлаштитриш тўғрисидаги электрон аризага қуйидаги маълумотларни киритади:

суғурта қилдирувчининг ва/ёки транспорт воситасини бошқаришга ваколат берилган жисмоний шахсларнинг (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахсларга рухсат берилиши шарти билан Е-полис расмийлаштирилган тақдирда) шахсий идентификация рақамини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс учун);

транспорт воситаси эгасининг шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами (агар транспорт воситаси мулкдори бошқа жисмоний шахс бўлса);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

мобил телефон рақами;

Е-полис расмийлаштирилаётган транспорт воситасининг давлат рақами белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;

агар суғурта қилдирувчи қонунчиликка асосан сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кирса, мажбурий суғурта бўйича сийловлар мавжудлиги тўғрисида белги қўйиб, юқоридаги тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (гувоҳнома, маълумотнома) тегишли рақамлари;

транспорт воситаси эгасининг ихтиёри билан мазкур транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошларининг (ота, она, эр (хотин), ўғил, қиз, ака, ука, опа, сингил) қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тегишли рақамлари;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтган жойи;

суғурта муддати (1 йил, 6 ой ёки ундан ортиқ (ТВдан мавсумий фойдаланишда), 10 кун ёки ундан ортиқ (рўйхатдан ўтиш жойигача);

Е-полис расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани юбориш шакли (телефон рақам ёки электрон почта манзили ёки суғурталовчи веб-сайтида (мобил иловаси орқали) очилган шахсий кабинети орқали).

Бунда тегишли маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганда автоматик тарзда тўлдирилади.

  1. Электрон ариза тўлдирилаётган вақтда Ягона ахборот тизими қисман ёки тўлиқ ишламаганда, яъни давлат ахборот базалари қисман ишламаган ва/ёки улар билан алоқа узилган тақдирда, суғурта қилдирувчи аризадаги қолган маълумотларни қўлда киритади ёки хужжатларни илова қилади.
  2. Электрон ариза тўлиқ тўлдирилгандан сўнг суғурта қилдирувчи томонидан юбориш тугмаси босилади.
  3. Суғурталовчининг маъсул ходимлари томонидан юборилган электрон аризидаги маълумотлар бир иш куни ичида тўлиқлиги ва тўғрилиги текширилиб, суғурта қилдирувчига суғурта мукофотини тўлаши мумкинлиги ёки маълумотларни қайта тўғирланиши тўғрисида хабарнома юборилади. Агар суғурта қилдирувчи томонидан ариза берилган санадан бошлаб 24 соат давомида маълумотлар қайта текширилмаса ва/ёки тўғриланмаса, унда суғурта ташкилоти Е- полисни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш имконияти йўқлиги тўғрисида суғурталовчининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси ёки 8М8-хабар орқали суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчини хабардор қилади.
  4. Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини тўлаши мумкинлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг 24 соат мобайнида суғурта мукофотини электрон тўлов тизимлари орқали, нақд пулда, пул ўтказиш йўли билан (юридик шахслар) тўлаши лозим.

Суғурта мукофоти Е-полисда назарда тутилган тўловдан камроқ миқдорда тўланган бўлса, суғурта ташкилоти суғурта мукофотининг тўланмаган қисми, суғурта қилдирувчи томонидан 72 соат муддатда тўланиши зарурлиги тўғрисида дарҳол хабарнома юборади.

  1. Суғурта мукофоти тўланганлиги факти ушбу Оферта Суғурта қилдирувчи томонидан акцепт қилинганлигини англатади.
  2. Е-полис Суғурта қилдирувчи томонидан Суғурта мукофоти тўланган пайтдан (изох: бошқа муддат белгиланиши мумкин) бошлаб кучга киради. Агар Е-полисда суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, мажбурий суғурта электрон шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
  3. Суғурта мукофоти тўлиқ тўлангандан кейин Е-полис расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарнома суғурта қилдирувчи томонидан танланган шаклда юборилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

суғурта ташкилотининг номи;

транспорт воситаси русуми ва давлат рақами белгиси;

суғурта мукофоти миқдори;

Е-полиснинг амал қилиш муддати;

Е-полиснинг ноёб рақами;

Ягона ахборот тизимига ҳавола.

  1. Суғурта қилдирувчи Ягона ахборот тизимига ҳавола орқали ўтиб, Е-полисни юклаб олиши мумкин.
  2. Суғурта қилдирувчи ўзи томонидан электрон полисни расмийлаштириш учун суғурталовчига тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Ш.Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Суғурта қилдирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурталовчидан Е-полис тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш; расмий веб-сайт ва мобил иловадан исталган пайтда фойдаланишни тўхтатиш. мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчини танлаш.

Суғурта қилдирувчи:

белгиланган тартибда ва муддатда Е-полис бўйича ўзига юклатилган мажбуриятни бажариши; Е-полис бўйича суғурта мукофотини белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши шарт.

  1. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жабрланувчи (унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари)нинг аризасини кўриб чиқишда тегишли экспертларни жалб этиш;

суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш, суғурта шартномаси талаблари ва шартларининг суғурта қилдирувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш;

суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш.

қонунда белгиланган ҳолатларда тўланган суғурта товонини регресс тартибида тўлаб берилишини талаб қилиш;

Суғурталовчи:

суғурта қилдирувчига интернет-ресурсидан туну кун тўсиқларсиз фойдалана олиш имкониятини яратиши;

суғурта қилдирувчининг ва (ёки) жабрланувчининг суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлаб беришни сўраб суғурталовчига қилган мурожаатини кўриб чиқиши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган суғурта қилдирувчи ва жабрланувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

  1. Расмий веб сайт ёки иловадан фойдаланиш имконияти фақатгина Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш имкони бўлгандагина вужудга келади. Шу сабабли, суғурта қилдирувчи Интернетга белгиланган тартибда уланиш чораларини мустақил кўриши лозим.
  2. Суғурталовчи қуйидаги зарарлар учун жавобгар эмас:

суғурта қилдирувчи олдида расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдаланиш билан боғлиқ зарарлар учун;

расмий веб-сайт ва мобил иловадаги маълумотлар суғурта қилдирувчи томонидан учинчи шахларга берилиши оқибатлари учун;

суғурталовчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, расмий веб-сайт ва мобил иловадан фойдлана олмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги учун.

  1. Жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлаб беришни сўраб суғурталовчига мурожаат қилиш;

суғурталовчининг суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш.

қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта тўлови ва (ёки) товонини олиш.

  1. Е-полисни ўзгартириш ва муддатидан олдин тугатиш
  2. Е-полис амал қиладиган даврда суғурта қилдирувчи суғурталовчига Е-полис расмийлаштириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида зудлик билан хабар қилиши шарт.

Е-полисни расмийлаштиришда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот олинганда суғурталовчи Е-полисга тегишли ўзгартиришлар киритади. Бунда суғурталовчи тегишли ўзгартиришлар киритилган Е-полисни суғурта қилдирувчига белгиланган усулда юборади.

  1. Е-полисни амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади: транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда;

Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда;

транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда.

  1. Е-полиснинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва Е-полис амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.
  2. Суғурта қилдирувчига (унинг қонуний вакилларига, меросхўрларига, ҳуқуқий ворисларига) суғурта мукофотининг бир қисмини қайтариш суғурта қилдирувчи (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари, ҳуқуқий ворислари) тегишли тартибда мурожаат қилган кундан бошлаб 14 календарь кун мобайнида амалга оширилади.

Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги расмийлаштирилган Е-полис бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин.

  1. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда шахсларнинг ҳаракатлари
  2. Жабрланувчиларга зарар етказилишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) иштирокчиси бўлган суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги Е-полисга мувофиқ суғурталанган бошқа шахс) жабрланувчи(лар)нинг талабига кўра унга ТВЭФЖМСҚ бўйича Е-полиси тўғрисида маълумот бериши зарур.
  3. Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

жабрланувчига ЙТҲ кунидан бошлаб уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг нусхасини топшириши;

дарҳол, ЙТҲдан кейин 72 соатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида суғурта полисининг нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат қилиши;

суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар хабардор қилади.

  1. Суғурта тўлови ва (ёки) товонини тўлаш
  2. Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг хоҳишига биноан (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида билдиришнома юбориш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта тўловларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларида белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхаларини суғурталовчининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ташкилотига юборишга ҳақли.
  3. Агар суғурта ҳодисаси рўй берганлигини ва суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаса, суғурталовчи бу тўғрисида ушбу ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, етишмаётган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатган ҳолда жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) ва (ёки) кўрсатилган телефон рақамига SMS-хабар орқали маълумот юбориши керак.
  4. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурталовчининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги ариза берувчининг шахсий кабинетида кўрсатилади.
  • Суғурта суммаси, суғурта мукофоти, суғурта тўлови
    ва (ёки) товони миқдори
  1. ТВЭФЖМСҚ бўйича суғурта суммаси 40 000 000 (қирқ миллион) сўмни ташкил этади. Шундан:
  • жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда суғурта тўлови суғурта суммасининг 35 фоизи — 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўм;
  • жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта пулининг 65 фоизи — 26 000 000 (йигирма олти миллион) сўм.
  1. Суғурта қилдирувчи томонидан ТВЭФЖМСҚ бўйича тўланадиган суғурта мукофоти миқдори

1 (бир)* йил муддат учун қуйидаги кўринишда:

ТВ тури

Ҳудуд

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти

Бошка вилоятлар

Чекланган

(сўмда)

Чекланмаган (сўмда)

Чекланган (сўмда)

Чекланмаган (сўмда)

Енгил

56 000

168 000

40 000

120 000

Юк

67 200

201 600

48 000

144 000

Автобуслар ва микроавтобуслар

67 200

201 600

48 000

144 000

Трамвайлар, мотоцикиллар ва мотороллёрлар, тракторлар, ўзиюрар йўл- қурилиш машиналари ва бошқа машиналар

22 400

67 200

16 000

48 000

Электрон аризада суғурта муддати 6 ой ёки рўйхатдан ўтказиш жойигача катакчаларини танланганда суғурта мукофоти жадвалда кўрсатилган суммадан камроқ миқдорда электрон аризани тўлдириш жараёнида суғурта қилдирувчига маълум қилинади.

**ТВ рўйхатдан утган ҳудуд.

***ТВдан ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилганда.

****ТВдан ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилганда.

 

  1. Суғурта қилдирувчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта мукофотининг миқдори Е- полисни расмийлаштириш тўғрисидаги электрон аризага киритилган маълумотларга мувофиқ, шунингдек сийлов ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
  • Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш шартлари
  1. Суғурта қилдирувчи Е-полисни расмийлаштириш тўғрисидаги электрон аризага маълумотларни киритиши билан Е-полисни амалга ошириш учун ўзининг шахсига доир маълумотларни қайта ишлашга (йиғиш, ёзиш, тизимлаш, сақлаш, фойдаланиш ва бекор қилиш) розилик берган деб хисобланади.
  2. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш Суғурталовчи томонидан суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 2019 йил 2 июлдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Якунловчи қоидалар
  4. Ушбу офертанинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
  5. Ушбу офертада назарда тутилган ёки у билан боғлиқ масалалар бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, тарафлар келишмовчиликни судгача ҳал этиш чораларини кўриши лозим.

37 Низони судгача ҳал этиш имкони бўлмаса, улар суғурталовчи жойлашган ердаги тегишли судда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳал этилади.

  1. Ушбу офертада назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича вужудга келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.