«IShONCh sug’urta kompaniyasi» АЖ ҚК акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«IShONCh sug’urta kompaniyasi» АЖ ҚК акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 24 июнь куни, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 1 — уйда жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 20 июнь ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: www.ishonch-msk.uz, info@IshonchMsk.Uz

КУН ТАРТИБИ:

1.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

4.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг 2021 йил аудиторлик текшируви натижалари бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;

5.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг 2021 якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;

6.  2022 йил якуни бўйича БҲМС ва МҲХС бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

7.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

8.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг тафтишчисининг ваколатларини тугатиш;

9.  «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг тафтишчиси тўғрисида»ги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш;

10. «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг Бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;

11. «IShONCh sug’urta kompaniyasi» AЖ ҚКнинг ташкилий тузилмасига узгартириш киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш.

  • Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 1 — уйда манзилида жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидагa мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши